Толиблар афғон оқсоқолларига таҳдид қилди

Лоя жирға пайтида хавфсизлик қоидаларига қаттиқ амал қилиниши кутилмоқда.

Толиблар умумафғон кенгаши - лоя жирға қатнашчиларига таҳдид қилишди.

"Агар Лоя жирға Афғонистонда АҚШ харбий базалари туришини маъқулласа¸ уларни даҳшатли ўлим кутади"¸ дейилади толиблар тарафидан душанба куни тарқатилган мурожаатда.

Бу мурожаатда толиблар чоршанба куни ўтказилиши кутилаëтган 4 кунлик конференция қатнашчиларини “сотқинлар” деб атаган.

Афғонистондаги оқсоқолларнинг анъанавий маслаҳат кенгаши Лоя жирғада икки минг нафар оқсоқол иштирок кутилмоқда.

Анжуман кун тартибидан АҚШ билан ҳамкорлик ва толиблар билан сулҳ масалалари ҳам ўрин олган.