Афғонистонда толиблар тарафдорлари камаймоқда

Афғонистонда Толибон ҳаракатини қўллаб-қуввовчилар сони энг кам даражага тушди.

Осиё жамғармаси 15 ноябр куни эълон қилган сўров натижасига кўра, толиблар тарафдори бўлган афғонистонликлар сони 29 фоизга тушган.

Ўтган йил бу кўрсаткич 40 фоизни, 2009 йилда эса 56 фоизни ташкил қилган.

Тадқиқот натижаси сўралганларнинг 20 фоизи афғонлараро ярашиш ва интеграциялашиш жараёни тарафдори эканини кўрсатган.

Бош қароргоҳи АҚШнинг Сан Франциско шаҳрида жойлашган Осиё жамғармаси ўтказган сўровда иштирок этган афғонистонликларнинг 46 фоизи мамлакат тўғри йўлдан бормоқда, деган фикр билдирган.