ХВЖ Афғонистонга 134 миллион доллар қарз ажратди

Халқаро валюта жамғармаси Афғонистонга 134 миллион доллар қарз ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.

Афғонистондаги энг йирик “Кабул Банк” билан боғлиқ жанжал сабабли ХВЖ Афғонистонга кредитлар ажратиш дастурини бир йилдан бери тўхтатиб қўйган эди.

ХВЖ расмийларига кўра, Афғонистон расмийлари мамлакат молия тизимини тартибга солиш ҳамда “Кабул Банк”дан ўғирланган бир неча юз миллион доллар маблағни банкка қайтаришда муваффақиятга эришган.

ХВЖ Афғонистонга мўлжалланган қарзнинг 19 миллион долларлик биринчи қисмини яқин фурсатда берилишини маълум қилди.