Ўзбекистонлик рассом асари Лондон ким ошди бозорида

Рассомнинг "Анорли чойхона" асари Москвада сақланади

Ўзбекистонлик рассом. Туркистон авангард йўналиши асосочиларидан бири Александр Волковнинг “Кўксув дарëси” асари Лондондаги Christie's аукционига қўйилди.

1914 йилда чизилган бу расмнинг ким ошди савдосидаги дастлабки нарҳи 400 минг фунт стерлинг қилиб белгиланди.

Ким ошди савдоси Christie's нинг Лондондаги залида 28 ноябр куни бўлади.

Кўргазмага қўйилган асар рассомнинг илк даврига ҳос бўлиб¸ рангларнинг ëрқинлиги билан фарқланади.

Бу расм шу пайтгача рассом оиласида сақланиб келгани билдирилди.

Александр Волков 1886 йили Фарғонада врач оиласида туғилди.

Рассомнинг “Анорли чойхона”¸ “ Карвон” каби асарлар Туркистон авангарди деб ном олган йўналишнинг ëрқин намунаси ўлароқ кўрилади.

1940 йилда рассом формализм ва ғарбга тақлид қилишда айбланади. Волковнинг рассом ҳамкасблари ва шогирдлари ундан юз ўгиради.

Рассом узоқ вақт Ўзбекистон бадиий ҳаëтидан иҳоталанган ҳолда яшайди.

1957 йили рассом 70 ëшида Тошкентда ғариб бир тарзда оламдан ўтди.