Лоя жирға АҚШнинг хавфсизлик соҳасидаги ёрдамини қўллаб-қувватлади

Афғонистон Оқсоқоллар кенгаши – Лоя жирғанинг тўрт кунлик йиғилиши тугади.

Анжуман иштирокчилари АҚШнинг хавфсизлик соҳасида маълум шартлар асосида узоқ муддатли ёрдам кўрсатишини қўллаб-қувватловчи резолюция қабул қилдилар.

Икки мингдан ортиқ сиёсий гуруҳлар ва бошқа жамоалар вакиллари қатнаштган йиғилиш охирида сўзлаган Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Лоя жирға қабул қилган қарорни олқишлади.

Вашингтон Афғонистон хавфсизлик кучларига развед маълумотлари билан ўртоқлашиш каби ёрдам кўрсатишни таклиф қилган.

Лоя жирға резолюциясида АҚШ кучларининг мамлакатда доимий қолишига рухсат берилмаган ва коалиция кучларидан тунгги рейдларни дарҳол тўхтатиш талаб қилинган.