Қоҳирада намойишчилар полиция билан тўқнашди


20 ноябр куни юзлаб аскар ва полиция ходимлари Қоҳиранинг Таҳрир майдонидаги минглаб намойишчини тарқатиш учун майдонга бостириб кирди.

Намойишларнинг янги тўлқини бошланган 19 ноябрдан бери тўқнашувларда камида 12 киши ўлди.

Намойишчилар мамлакат бошқарувини вақтинча қўлига олган ҳарбий раҳбарлар ўз салоҳиятини кучайтиришидан хавотир билдириб, мамлакат бошқарувини фуқаровий раҳбарга топширишни талаб қилмоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қоҳирада намойишчилар полиция билан тўқнашди