Халқаро ҳамжамият Миср ҳарбий раҳбариятини танқид қилмоқда

Бунга Миср хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 24 киши нобуд бўлгани ва 1700 дан ортиқ одам жароҳатлангани сабаб бўлди.

Пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдонида давом этаётган норозилик намойишларининг учинчи кунида, яъни 21 ноябр куни фуқаролардан иборат ҳукумат ҳарбий кенгашга истеъфога чиқиши ҳақида ариза топширди.

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрнинг ҳарбий раҳбарлари инсон ҳуқуқларини “ҳимоя қила олмагани” билдирилган.

Ташкилот эълон қилган баёнотда Қуролли кучлар олий кенгаши ҳокимиятдан ағдарилган Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак режими каби намойишчиларга қарши репрессив усуллар қўллагани билдирилган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Мисрда қон тўкилганидан жиддий хавотир билдириб, мамлакат раҳбарларини инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликлари ҳимояланишини “кафолатлаш”га чақирди.

Айни пайтда Таҳрир майдонига йиғилган минглаб мисрлик ҳарбий қўмондонлардан ҳокимият фуқаро ҳукуматга топширилишини талаб қилмоқда.