Қорақалпоғистондаги қўриқхона нозирлари жаримага тортилди


Қорақалпоғистоннинг Бадай Тўғай қўриқхонаси инспекторлари Э.Ғаниев, А. Бегманов, М. Қурбонов ва Х. Холмуротов ноёб дарахтларни кесиб сотишда айбдор деб топилган.

Newsuz.com сайти маълумотига кўра, суд уларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима юклаган.

2011 йилнинг биринчи ярмида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузгани учун 9,9 минг фуқаро ва мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 693,1 миллион сўм ундирилган.

Ўзбекистонда 60га яқин ўрмон хўжалиги, 6та қўриқхона мавжуд.