Мисрда парламент сайловининг иккинчи кун давом этмоқда

Бу - жорий йил феврал ойида Ҳусни Муборак оммавий норозилик намойишлари натижасида ҳокимиятдан кеткизилгандан бери мамлакатда ўтказилаётган биринчи сайлов.

Душанба куни АҚШ Миср пойтахти Қоҳира, Александрия ва бошқа минтақаларда сайлов бошланганини олқишлади.

Хабарларга кўра, овоз бериш жараёни осойишта ўтмоқда.

Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг аксари иштирок этмоқда.

Шу ой бошида Миср хавфсизлик кучлари билан ислоҳотлар тарафдори бўлган намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 40 дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Намойишчилар мамлакатни бошқараётган Олий ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни фуқаролардан иборат ҳукуматга тезроқ топширишни талаб қилмоқда.