Покистон Афғонистон бўйича халқаро анжуманни бойкот қилмоқчи

Покистоннинг Кветта шаҳри яқинида тўхтатиб қўйилган НАТО юклари.

Покистон Афғонистонга бўйича 5 декабрда Бонн шаҳрида ўтказилиши режаланган халқаро анжуманга бойкот эълон қилиши билдирилди.

Исми ошкор қилинмаган Покистон ҳукумати расмийларига асосланиб ахборот агентликларининг хабар қилишича, НАТО учқичлари амалга оширган ҳужум оқибатида 24 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлганига норозилик тариқасида Исломобод шундай қарор қабул қилган.

26 ноябр кунги ҳужумдан кейин Покистон Афғонистондаги халқаро кучларга зарур бўлган юкларининг мамлакат ҳудуди орқали ташилишини тўхтатиб қўйди.

НАТО ҳужум юзасидан текширув олиб бормоқда. Бироқ бу воқеа покистонликлар ғазабини қўзғатгани айтилмоқда.