Британияда 2 миллион ишчи иш ташлади

Бугун Британияда давлатга қарашли ташкилотларнинг икки миллион ишчиси оммавий равишда иш ташлади.

Ишчилар ҳукуматнинг пенсия тизимини ислоҳ қилишига норозилик билдирмоқдалар.

Бугун жуда кўплаб давлат ташкилотлари ишламади, шифохоналарда тез ёрдамдан ташқари барча бўлимлар ёпиқ бўлди, фақат айрим мактабларгина ишлади.

Пенсия ислоҳатида пенсия ёшини кўтариш асосий масалалардан биридир.

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон иш ташлашни қоралаб, ишчиларнинг бу ҳаракатини "маъсулиятсизлик" дея атади.