Жиоева тарафдорлари митингни давом эттирмоқда

Цхинвали марказида Алла Жиоева тарафдорлари митингни давом эттирмоқда.

Ҳукумат намойишчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди.
Лекин Цхинвалидан олинган маълумотларга кўра, кундузи отишма овозлари эшитилган.

Душанба куни эълон қилинган дастлабки натижага кўра, Маориф вазири Алла Жиоева Кремл қўллаб-қувватлаган номзод Анатолий Бибиловдан 16 фоиз кўп овоз олган.

Сешанба куни Жанубий Осетия Олий суди президент сайлови натижалари бекор қилиб, 2012 йил 25 март куни сайлов қайта ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилди.

Жиоева тарафдорлари суд қарорига норозилик билдирмоқдлар.