Афғонистонда НАТО базасига ҳужум уюштирилди

Худкуш шахс портловчи моддалар жойланган автомобилни Афғонистон шарқидаги НАТО базаси ташқарисида портлатгани оқибатида камида бир киши нобуд бўлди, kamida 60 одам яраланди.

Лўгар вилоятида амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар автомобилда бир тонна портловчи модда бўлганини иддао қилди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар портлаш натижасида бир ҳарбий ярадор бўлганини маълум қилди.