Эрон АҚШнинг разведка учқичи уриб туширилганини иддао қилди

Эрондаги оммавий ахборот воситалари мамлакат шарқида АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган разведка учқичи уриб туширилганини хабар қилди.

Форс ахборот агентлиги АҚШ армиясининг RQ-170 русумидаги самолёти Эрон кучлари томонидан уриб туширилганини билдирди.

Эроннинг араб тилидаги Al-Alam телеканали эса ерга қулаган самолёт кам шикастланганини айтди.

Бироқ хабарларда самолёт қаерда ва қачон уриб туширилгани маълум қилинмаган.