Боннда хавфсизлик анжумани очилади

Бугун Германиянинг Бонн шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро анжуман иш бошлайди.

Афғонистон келажаги мубохаса этиладиган анжуман президент Ҳамид Карзай, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон иштирокида ўтади.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон қатори қарийб 90 мамлакатдан вакиллар қатнашиши кутилмоқда.

Афғонистонга таъминот юклари олиб ўтилишида Ўзбекистон муҳим аҳамият касб этади. Покистон билан мураккабликлар бу йўналишга АҚШ қизиқишини орттирган.

Покистон ўз қўшинлари НАТО ҳужумига учрагани ва 24 ҳарбийси ўлдирилгани юзасидан бу анжуманни бойкот қилмоқда.

НАТО томони 26 ноябр кунги ҳужумлар бахтсиз ҳодиса бўлганини таъкидламоқда.