Парижда Франция ва Германия раҳбарлари учрашади

Бугун Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркеллар Парижда учрашади.

Ушбу учрашув кейинги ҳафтага режалаштирилган Европа Иттифоқи раҳбарларининг саммити олдидан ўтказилмоқда.

9 декабр куни бўладиган учрашувда блок лидерлари ЕИ ҳудудидаги давлатларни молиявий бўҳрондан қутқариш бўйича ишланган режани жамоатчиликка ошкор қилади.

Ҳозирги маълумотларга кўра, муҳокама марказида иттифоқнинг евро пул бирлигидан фойдаланаётган 17 аъзоси ўртасидаги иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлаш турибди.