Москвада намойишга чиққан юзлаб одам ҳибсга олинди

Москва милицияси сайловларнинг сохталаштирилганига қарши намойишларнинг иккинчи куни юзлаб одамни ҳибсга олган.

Ҳибсга олинганлар орасида Россия мухолифати етакчиларидан бири Борис Немцов ҳам бор.

Хавфсизлик кучлари тарафидан ўраб олинганига қарамай юзлаб одам Москва марказидаги Триумфал майдонига йиғилиб, бош вазир Владимир Путинга қарши шиорлар билан намойишларни ўтказаётган эди.

Намойишларда Путинсиз Россия деган шиорлар янграган. Москва милициясига кўра, жамоат тартибини бузган жами 250 одам ҳибс этилган.

Шунингдек, Кремл ёнида ҳукуматпараст гуруҳлар ҳам намойиш ўтказган.

Якшанба куни Россияда ўтказилган парламент сайлови дастлабки натижаларига кўра, иқтидордаги “Ягона Россия” партияси сезиларли йўқотиш ғолиб чиққан эди.

Халқаро кузатувчилар, сайловда кўплаб қонунбузарлик ва сохтакорликлар кузатилганини айтишган.