Ҳилманддаги портлашда 19 киши ўлди


Бугун Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Сангин туманида йўл четига ўрнатилган мина портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 19 киши ҳалок бўлди.

Ҳилманд вилояти хокимининг матбуот вакили Довуд Аҳмадийга кўра, ҳалок бўлганларнинг беш нафари болалардир.

Ҳозирча портлаш учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ.

Кеча Кобул ва Мозори Шарифдаги ҳудкуш ҳужумлари оқибатида 60 киши ҳалок бўлди, 160 киши жароҳатланди.