Москвада намойишлар Болотная майдонига кўчирлиди

Москвадаги Инқилоб ҳиёбони

Москва хокимияти мухолифат фаолларига 10 декабрга режалаган 30 минг кишилик намойишни ўтказишга рухсат берган.

Бу ҳақда шаҳар мэри муовини Александр Горбенко маълум қилди.

Лекин, намойишлар мухолифат фаоллари режалаганидек Кремл ёнидаги Инқилоб ҳиёбонида эмас, балки чеккароқдаги Болотная майдонида ўтказилишига хокимият рози бўлган.

Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали мувофиқлаштирилаётган мазкур акцияда 30 минг одам қатнашиш истагини билдирган.