Ҳиндистонда қирқдан ортиқ одам ёнғин қурбони бўлди

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги касалхонада юз бергани ёнғин оқибатида 40дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Ўлганларнинг аксари ёнғин пайтида беш қаватли бинони тарк эта олмаган беморлар экани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ёнғин жума куни эрталаб хусусий касалхона биносининг ертўласида бошланган.

Ҳиндистон полицияси 60 киши қутқариб олинганини билдирди.