Эрон АҚШга норозилик билдирди

Эрон АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган разведка самолёти чегарани кесиб мамлакат ҳаво ҳудудига ўтганига норозилик билдирди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Эроннинг БМТдаги доимий вакили Муҳаммад Хазей Бош Ассамблея ва БМТ Бош котибига йўллаган мактубида халқаро ташкилот раҳбарларини АҚШнинг “хавфли ва ноқонуний” ҳатти-ҳаракатини қоралашга чақирган.

Теҳрон расмийси шунингдек янги зўравонлик акти содир этилишининг олдини олиш учун бор имконият ишга солиниши кераклигини таъкидлаган.

Ундан олдин НАТО кучлари қўмондонлиги Эронда йўқолиб қолган разведка самолёти Афғонистон ғарбида амалиёт бажараётган пайтда алоқа узилиб қолган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Теҳрон АҚШ самолёти Эрон ҳудудида жосуслик амалиёти бажарганини иддао қилмоқда.