Эрон разведка учқичини АҚШга қайтариб бермайди

Эроннинг Инқилоб посбонлари кучлари қўмондони АҚШнинг қўлга туширилган разведка самолёти Қўшма Штатларга қайтариб берилмаслигини маълум қилди. Бироқ бу масалада келишиш мумкинлигига ишора қилди.

Эрон телевидениеси орқали намойиш қилинган кўрсатувда генерал Ҳуссайн Салами одамсиз учадиган АҚШ самолёти чегарани кесиб Эроннинг ҳаво ҳудудига ўтганини “ғаразли акт” дея атади.

Салами АҚШ буни "айрим тўғри сиёсий чоралар орқали силлиқлаши мумкинлигини" айтди.

Эрон телевидениеси 8 декабр куни мамлакат ҳарбийлари АҚШнинг RQ-170 русумидаги разведка самолётини текшираётганини тасвирловчи лавҳани намойиш қилди.

Эрон расмийларига кўра самолёт чегарасини кесиб мамлакат ичкарисига 225 километр ўтган.

АҚШ Афғонистон ғарбида разведка самолёти йўқолиб қолганини тан олган.