ЮНЕСКО қароргоҳида илк бор Фаластин байроғи тикилди

Париждаги тантанали маросимида Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос иштирок этди.

31 октябр куни ЮНЕСКО БМТ қошидаги ташкилотлар ичида биринчи бўлиб Фаластинни мустақил давлат сифатида аъзоликка қабул қилди.

Бунга норозилик тариқасида АҚШ БМТнинг илм-фан масалалари бўйича агентлигини молиялаштиришни тўхтатди.

Фаластин БМТга тўлақонли аъзо бўлишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Вашингтон бу масала БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилган тақдирда унга вето қўйиш билан тахдид қилган.

АҚШ расмийлари фикрича, БМТга аъзо бўлишдан олдин Фаластин Исроил билан тинчлик бўйича келишувга эришиши лозим.