Путин: Президент бўлсам Ходорковскийни авф этишим мумкин

Россия бош вазири Владимир Путин бугун ўтказган телевизион мулоқоти пайти президентликка сайланса ЮКОС шикарти собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни авф этиш масаласини кўриб чиқишга ваъда берди.

- Агар у мурожаат қилса мен буни албатта кўриб чиқаман, лекин аввал президент бўлишим керак, - деди Путин.

Шунингдек, Россия бош вазири Михаил Ходорковский авф этилиши учун ўз айбига иқрор бўлиши кераклигини ҳам эслатди. Путинга кўра, ҳалигача у буни қилмаган.

Президентликка яна бир даъвогар, россиялик тадбиркор Михаил Прохоров давлат тепасига келса биринчи галда Ходорковскийни озод этишини айтган эди.