Россиянинг “Союз-СТ” ракетаси олтита Ер сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

"Союз" ракетасининг учирилиши, 2011 йил 21 октябр.

Ракета 17 декабрга ўтар кечаси Франциянинг Гвиана фазо марказидан учирилди.

“Союз” ракетаси бортида Франция ва Чилининг ҳарбий йўлдошлари, Европанинг Ер сатҳини кузатувчи “Плеяда-1” русумидаги йўлдош бор.

Бу лойиҳа Франция, Белгия, Австрия, Испания ва Швеция томонидан молиялаштирилди.

2012 йилда “Союз” ракетаси “Плеяда-2” йўлдошини орбитага олиб чиқиши режаланган.

Россия ва Франция ўртасида 2003 йилда эришилган келишувга мувофиқ Франциянинг Гвиана фазо марказида Россия ракеталари учадиган майдон қурилган.

“Союз” ракетаси биринчи марта Гвиана космодромидан 21 октябр куни учирилган эди.