Ироқ Суриядаги зўравонликни тўхтатишда ёрдам бермоқчи

Суриянинг Қамишли шаҳридаги исён, 2011 йил 14 декабр.

Сурия Президенти Башар ал-Ассад ҳукумати ва мухолифат ўртасида бир неча ойдан бери давом этаётган зўравонликни тўхтатишда ёрдам бериш мақсадида Ироқ делегацияси Дамашққа борди.

БМТ маълумотига кўра, март ойида президент ал-Ассад режимига қарши бошланган нарозилик намойишларининг хавфсизлик кучлари томонидан шавқатсиз бостирилиши оқибатида 5 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.

Ироқ раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Фалаҳ ал-Фаяд бошчилигидаги делегациянинг президент Башар ал-Ассад билан учрашиши маълум эмас.