Туркиядаги автоҳалокатда 25 киши ўлди

Туркиянинг Диëрбакир вилоятида юз берган автоҳалокатда 25 киши ўлди, 16 киши яраланди.

Расмийларга кўра¸ ғишт олиб кетаëтган юк машинаси автобус билан тўқнашган.

Автобус ичидаги 25 йўловчидан 24 нафари воқеа жойида ўлган, бир киши эса сал кейин касалхонада жон берган.

Айни пайтда автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Туркияда ўтган йили 4 минг киши автомобил ҳалокати оқибатида ўлди. 211 минг киши эса автоаварияларда яраланган.