Франция арманилар геноцидига оид қонунни қабул қилди

France -- Members of the French National Assembly vote an amendment at the French National Assembly in Paris, 22Dec2011

Франция парламенти Усмон империяси даврида арманиларнинг оммавий ўлдирилишини ирқий геноцид дея тан олувчи, буни инкор этганлик учун жазо тайинлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Айни қонунда арманилар геноцид қилинганини жамоатчилик олдида инкор этишлик учун бир йилга озодликдан маҳрум этиш ёки 45 минг евро миқдорида жарима кўзда тутилган.

Арманистоннинг даъвосича, 1915 йилда Усмон империяси давридаги Туркияда бир ярим миллион арман қатл этилган.

Францияда овоз бериш тугаганидан дақиқалар ўтмай, Анқара Париждаги элчисини чақириб олди.