Кубада уч мингга яқин махбус авф этилади

Куба ҳукумати мамлакат қамоқхоналаридаги 2900 маҳбусни авф этмоқчи.

Амнистия қилинадиганлар орасида саксондан зиёд хорижлик махбуслар ҳам бор.

Бу ҳақда Куба раҳбари Раул Кастро жума куни мамлакати парламентида қилган чиқиши пайти билдирди.

Агар амалга ошса бу коммунистлар ҳукмронлиги остида қолаётган Кубада сўнгги ўн йилликлар мобайнидаги энг йирик авф амали бўлади.

Ўтган йили Кубада 52 сиёсий маҳбус озод этилган ва уларнинг кўпчилигига Испания бошпана берган эди.

Аммо, Кубага Интернетдан фойдаланиш ускунасини олиб ўтгани учун 15 йилга қамалган АҚШ фуқароси Алан Гросс авф этиладиганлар рўйхатида йўқ.