Жанаўзенда 16 киши ҳибсга олинган

Қозоғистонда 16 киши Жанаўзендаги тартибсизликлар иштирокчилари сифатида ҳибсга олинган.

Бу ҳақда вилоят суди вакили Нурсерик Шарипов маълум қилди.

Қозоғистон ғарбидаги Манғистау вилояти Жанаўзен шаҳри марказида декабр ўртасида полиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда, расмий маълумотларга кўра, 15 одам ҳалок бўлган, ўнлаб инсон яраланган эди.

Жанаўзенлик нефтчилар етти ойдан буён маошларини оширилишини талаб қилиб, шаҳар марказида норозилик намойишини ўтказиб келишаётганди.

Президент Нурсултон Назарбоев ўтган шанба куни Жанаўзенда фавқулодда ҳолат эълон қилди.