Москвада “Ҳалол сайловларлар учун” намойишлар бўлди

Россиянинг Москва ва бошқа шаҳарларида “Ҳалол сайловлар учун” номи остида намойишлар бўлди.

Пойтахт Москванинг Сахаров майдонига ўн минглаб оламон йиғилган.

Мухолифат ҳукуматни иқтидордаги "Ягона Россия" партияси фойдасига овозларни ёппасига сохталаштиришда айблади.

“Бизни овозимизни ўғирлашди. Биз уларни қайтаришни талаб этиб бу ерга йиғилдик. Ўзимизга тегишли бўлган нарсани ҳеч кимга бермаймиз”, - деди россиялик блоггер Алексей Новалний Сахаров майдонига йиғилган минглаб оламонга қарата чиқишида.

Сахаров майдонига 50 минг киши йиғилган. Борис Немцов намойишчилар сони юз минг атрофида эканини айтган.

Интернетдаги ижтимоий тармоқда 50 мингдан зиёд москвалик намойишга чиқишини тасдиқлаган эди.