Мисрдаги сайловда исломий партиялар устунлик қилмоқда

Мисрда ўтказилган парламент сайлови иккинчи босқичининг дастлабки натижаларига кўра, иккита исломий партия олдинда бораяпти.

Миср сайлов комиссияси маълумотига мувофиқ, Ҳусни Муборак ҳукмронлиги пайтида фаолияти тақиқланган "Мусулмон биродарлиги" партияси 36,3 фоиз овоз билан биринчи ўринда бормоқда.

Иккинчи ўринда салафийлар партияси, учинчи ўринда эса "Вадф" либерал партияси бораяпти.

Сайловнинг якуний натижалари 2012 йил март ойи ўрталарига қадар эълон қилиниши ва шу ойда янги парламентнинг иш бошлаши кутилмоқда.