Дарфурда исёнчи гуруҳ раҳбари ўлдирди

Судан ҳукумати маълумотига кўра, бугун ҳукумат кучлари томонидан ўтказилган махсус амалиёт чоғида Дарфурдаги исёнчи гуруҳнинг раҳбари Халил Иброҳим ўлдирилган.

Судандаги исёнчи гуруҳлар орасида энг фаоли сифатида танилган Адолат ва Баробарлик Ҳаракатининг раҳбари бўлган Халил Иброҳим Шимолий Кордофаннинг Вад Банда минтақасида юз берган жангда ҳалок бўлган.

Айни пайтда ушбу хабарни бошқа бирор бир манба тасдиқлаганича йўқ.

Ўтган ҳафта исёнчилар мамлакат пойтахти Хартум томон силжиётганликларини маълум қилган эдилар.

Би-Би-Си маълумотига кўра, расмий Хартум Халил Иброҳимни Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий тарафида жанг қилишда айблаган.