Афғонистонда 30 жанггари йўқ қилинди

Афғонистонда сўнгги 24 соат ичида жами 11 та ҳарбий амалиёт ўтказилган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб хавфсизлик кучлари билан жанггарилар ўртасидаги тўқнашувларда жами 30 жанггари ҳалок бўлган, етти жанггари яраланган.

Вазирлик маълумотида айтилишича, сўнгги 24 соат мобайнида ҳукумат кучлари билан НАТО аскарлари ҳамкорлигида 11 та ҳарбий амалиёт ўтказилган.

Шунингдек, бугун Ҳилманд вилоятининг Наҳр-Сараж туманида НАТО вертолётларидан бири ўққа тутилган ва вертолёт авария ҳолатида ерга қўнган.

Айни ҳужум натижасида талофатлар бўлмагани айтилмоқда.