Яман президенти АҚШга кетиши мумкин

Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ.

Хабарларга кўра, АҚШ ҳукумати Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг “тегишли тиббий мулоажалар” олиши учун Америкага сафар қилишига рухсат беришга рози бўлган.

Барак Обама маъмуриятининг исми ошкор қилинмаган мулозимига кўра, Солиҳ вакиллари АҚШнинг Ямандаги элчихонасига мурожаат қилиб, унинг яқин орада тиббий муолажалар олиш учун АҚШга сафар қилиш нияти ҳақида билдирган.

Шанба куни Солиҳнинг Яманда суд қилинишини талаб қилган намойишчиларнинг ўққа тутилиши оқибатида тўққиз кишининг ўлдирилишидан бир неча соат ўтиб, у АҚШга жўнаб кетиши ва ўрнига келадиган одамга йўл очиб бериши ҳақида билдирди.
Солиҳ АҚШга қачон кетиши ҳақида билдирмади.