Грузия суди миллиардернинг фуқаролигини қайтиб бермади

Тбилиси суди грузиялик миллиардер Бидзина Иванишвилини Грузия фуқаролигидан маҳрум қилиш қарорини кучда қолдирди. Иванишвили октябр ойида иқтидордаги Грузия ҳукуматига қарши сайловда қатнашиш ниятларини билдирганида Грузия Адлия вазирлиги унинг фуқаролигини тортиб олган эди.

Бунга унинг Франция фуқаролига эга экани сабаб қилиб кўрсатилган эди. Иванишвилининг Россия фуқаролиги ҳам бор. Ўзининг сиёсий амбицияларини ошкор қилиб, Грузия сайловларида қатнашиш ниятларини билдирган пайтда, миллиардер Франция ва Россия фуқаролигидан воз кчишини ҳам эълон қилган эди.