Қирғизистон янги ҳукумати қамасёд қилди

Бугун Қирғизистонда Бош вазир Ўмурбек Бабанов раҳбарлигидаги янги ҳукумат қасамёдга келтирилди.

Янги ҳукумат таркибига 4 та партия- "Республика", Қирғизистон соцал-демократлар партияси, "Ор-Номус" ва “Ота макон” партияларидан иборат коалиция кирган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев парламентдаги чиқишида ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири, мамлакатни электр билан таъминлаш эканини таъкидлади.

“Ҳозиргидай халқни суткалаб чироқсиз қолишига йўл қўйиб бўлмайди” деди Атамбаев.

Россиянинг “Газпром”ширкатига таянган ҳолда гапирган Атамбаевга кўра, айни пайтда Қирғизистонда ички эҳтиёж учун етарли нефт заҳиралари мавжуддир.