Ўшда самолёт ҳалокатга учради

Бугун Бишкек-Ўш йўналишида учган Ту-134 самолёти Ўш аэропортига қўниш пайти ҳалокатга учради.

Бу ҳақда Озодликка Ўш аэропортининг ишчиларидан бири хабар қилди.

- Қирғизистон пойтахтидан № 3 рейс билан учган самолёт соат 12:49да мувафаққиятсиз қўнди. Самолётнинг битта қаноти ва шассиси узилиб тушди. Шундан кейин ёнғин чиқди, деди Ўш аэропорти ишчиси.

Ўш шаҳар шифохонаси бош врачи Абдужалил Муратовга кўра, ҳалокат оқибатида жароҳатланган 16 йўловчи, жумладан, 6 бола шифохонага ётқизилган.

Маҳаллий расмийларга кўра, ҳалокат натижасида бошқа талофатлар бўлмаган.