Фаластин ва Исроил мулоқотни қўллашга келишди

Кеча Иордания пойтахти Амманда Фаластин ва Исроил вакиллари учрашиб, икки ўртада тўхтаб қолган тинчлик музокаралари қайта бошлаш масалаларини муҳокама қилди.

Иордания Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, иккала томон мулоқотларни қўллашга келишиб олган.

Сешанба куни Фаластин Мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил улар қўяётган талабни қабул қилган тақдирдагина мулоқотлар бошланиши мумкинлигини айтди.

Фаластин томони Иордан ғарбий соҳили ва шарқий Қуддусдаги яҳудийлар қурилишлари тўхтаганидан сўнггина тинчлик музокараларига қайтишини билдирган.

Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак эса ҳеч қандай шарт қўйилмаслигига умид билдирди.

АҚШ воситачилик қилаётган Фаластин-Исроил тинчлик музокаралари бундан 15 ой аввал тўхтаган эди.