Эрон Афғонистон чегараси яқинида ҳарбий машқлар бошлади

Эроннинг Инқилоб посбонлари қўмондони Муҳаммад Пакпурга асосланиб Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, машқлар Афғонистон чегарасидан 60 километр нарида жойлашган Хват яқинида бўлиб ўтмоқда.

Ундан кўзланган мақсад Эрон чегарасида хавфсизликни мустаҳкамлашдан иборат.

Эрон флоти Форс кўрфазида машқ ўтказганидан кейин Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабат таранглашди.

Ундан бир неча кун аввал АҚШ Президенти Барак Обама дунё давлатлари Эрондан нефт сотиб олишини тўхтатишга қаратилган санкцияларни маъқуллаган эди.