"Меланхолия" - 2011нинг энг яхши фильми

Суратда: кинорежиссер Ларс фон Триер

АҚШ кинотанқидчилари миллий жамияти Ларс фон Триернинг “Меланхолия” фильмини 2011 йилнинг энг яхши фильми, деб топди.

Фильмдаги бол рол ижрочиси Кирстен Данст эса йилнинг энг яхши актрисаси, деб топилди.

Ларс фон Триер 2011 йил майида Гитлерга ҳурмати борлиги тўғрисида баёнот берганидан сўнг Канн кинофестивалидан ҳайдалган эди.

АҚШ кинотанқидчилари миллий жамияти фикри мутахассислар учун муҳим ҳисобланади, чунки у “Оскар” мукофотига тақдим этилажак фильмларни танлашга таъсир қилиши мумкин.

“Оскар”га номинантлар 24 январ куни эълон қилинади.