Стивен Хаукинг 70га кирди

Хаукинг Эйнштейндан кейинги энг йирик олимлардан биридир

Таниқли инглиз физиги Стивен Хаукингнинг 70 га кириши муносбати билан унинг шарафига Кембриж университетида якшанба куни бўлиб ўтган юбилей тадбирида юбилярнинг ўзи соғлиғи ёмонлиги туфайли иштирок эта олмади.

Стивен Хаукинг Альберт Эйнштейндан давридан буён назариячи физиклар орасида энг йирик олимлардан бири ҳисобланади.

Хаукинг нисбийлик назарияси соҳасидаги тадқиқотлари, вақт ҳодисасини, космик объектларни ўрганиш йўлидаги изланишлари билан танилган.

Хаукинг ижодига қизиқувчилар орасида унинг “Вақтнинг қисқа тарихи” китоби жуда машҳурдир.

Стивен Хаукингнинг нерв тизими у 21 га кирган чоғида қаттиқ касалланган ва оқибатда танаси бутунлай фалаж ҳолига келиб қолган. Олим компьютер-синтезатор ёрдамида гапиради.