АҚШ Эронни Ҳормуз масаласида огоҳлантирди

Суратда: АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта

Агар Эрон Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйишга уринса, АҚШ жавоб чоралари қўллайди.

АҚШ мудофаа вазири Леон Панеттанинг бу баёноти унинг CBS телеканалига берган интервьюси чоғида янгради.

Форс кўрфазини Оман кўрфази билан боғловчи Ҳормуз бўғозидан дунё мамлакатларига етказиб бериладиган нефтнинг учдан бир қисми ташилади.

Кеча, шунингдек, АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Мартин Демпси “Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШ барча зарурий ҳаракатларни амалга оширади”, деб баёнот берди.

Бир неча кун аввал Теҳрон, агар Европа Иттифоқи Эрон нефтини сотиб олишга эмбарго жорий этар бўлса, Ҳормуз бўғозини тўсиб қўяжаги тўғрисида огоҳлантирган эди.

Ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол яратиш устида ишлаётганликда айблаб келади.