АҚШ ва ЕИ яна Эрон ядровий тадқиқотларини қоралади


БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғилишидан сўнг АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Германия расмийлари Эроннинг уранни тўйинтириш бўйича давом эттираётган тадқиқотларини қоралаб баёнот берди.

Россия ва Хитой қаршилик қилиб келаётгани боис Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкция қўллаши эҳтимолдан йироқ қолмоқда.

Айни кезда Эрон расмийлари БМТ раҳбарияти ва Бош котиби Бан Ки Мундан атом энергетикаси бўйича эронлик тадқиқотчи олим Мустафо Аҳмади-Ровшанга уюштирилган суиқасдни қоралашни сўради.

32 ёшга кирган Мустафо Аҳмади-Ровшан Натанц шаҳридаги уранни бойитиш корхонасида ишлар эди.

Эрон расмийлари тарқатган хабарларга қараганда, чоршанба куни эрталаб мотоцикл минган икки номаълум шахс олим кетаётган автомобилга портловчи мосламани илиб кетган. Олим билан бирга унинг ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган.