Зардорий Дубайдан Покистонга қайтди

Покистон парламентида 16 январ душанба куни мамлакат бош вазири Юсуф Риза Ғилонийга ишончсизлик масаласи овозга қўйилади.

Покистон раҳбари Осиф Али Зардорий Дубайдан қайтиб келганидан сўнг бу ҳақда хабар қилинди.

Ҳозир Покистонда ҳукумат ва ҳарбий раҳбарият ўртасида зиддият юзага келган.

Шунингдек, 16 январ куни мамлакат Олий суди президент Зардорийга нисбатан коррупция айбловлари бўйича ҳам эшитув ўтказади.