Хитойда iPhone 4S савдоси тартибсизликларни келтириб чиқарди

Хитойда iPhone 4S янги телефонларни савдога чиқариш вақтида тартибсизликлар рўй берган.

Apple ширкатининг маълум қилишича, янги телефонга ишқибоз мижозлар тун бўйи дўкон ташқарисида навбатда турганлар.

Ташқарида ҳаддан зиёд одам тўплангани боис, дўкон соҳиблари мижозларга эшикни очиш-очмасликни ўйланиб қолишган.

Дўкон эшиклари очилмагач, ур-йиқит бошланиб кетган. Apple ширкати бугунги ҳодиса ортидан Пекин ва Шанхайдаги дўконларида iPhone телефонлари савдосини вақтинча тўхтатган.

Хитой жаҳонда мобил телефонларнинг энг йирик бозори ҳисобланади. Apple учун эса Хитой иккинчи йирик бозордир.