Европа раҳбарлари Standard & Poor's қарорини танқид қилди

Европа Иттифоқининг Иқтисодиёт бўйича мутасаддиси Олли Рейн Standard & Poor's халқаро молиявий агентлигини евроҳудуднинг тўққиз давлатига оид кредит рейтингини пасайтиргани учун танқид қилди.

Ички бозор масалалари бўйича Европа комиссари Майкл Барниер Standard & Poor's сўнгги пайтда эришилган муваффақиятни инобатга олмагани ва бу қарор нега шу пайтда қабул қилинганиган ҳайратда экани айтди.

13 январ куни Standard & Poor's агентлиги Қибрис, Италия, Португалия ва Испаниянинг узоқ муддатли кредит рейтингини икки поғонага, Австрия, Франция, Малта, Словакия ва Словениянинг кредит рейтингини бир поғонага пасайтирди.

Евро ҳудудига аъзо қатор давлатлар кредит рейтингининг пасайгани қисқа муддатда евро қадрининг кескин пасайишига сабаб бўлмаслиги айтилмоқда.

Бироқ экспертлар бу евро ҳудуди ва унинг банк тизимидаги кўрсаткичлар аста-секин пасайишига сабаб бўлиши мумкин деган фикрда.