Покистонда полиция постига ҳужум қилинди

Покистоннинг жануби-ғарбий минтақасида жойлашган полиция постига жанггарилар уюштирган ҳужумда полициянинг уч ходими яраланди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, отишма пайтида уч жанггари ўлган.

Жанубий Вазиристон вилоятига яқин бўлган Дера Исмоил Хон шаҳридаги полиция постига ҳужум худкуш шахс ўзини портлатганидан кейин бошланган.

Полиция матбуот котиби Муҳаммад Ханиф полиция ходимлари икки жанггарини отиб ўлдирганини маълум қилди.

Ханиф воқеада худкуш шахс ҳам ўлганини қўшимча қилди.