Ироқдаги ҳужумда 50дан ортиқ одам нобуд бўлди

Ироқнинг Басра шаҳрида полиция кийимидаги худкуш шиа зиёратчилари орасида ўзини портлатгани оқибатида камида 50 киши нобуд бўлди.

Басра шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Доктор Риёд Абдул-Амирга кўра, портлаш оқибатида камида 50 киши нобуд бўлган, юздан ортиқ зиёратчи яраланган.

Ироқ полицияси маълумотига кўра, худкуш шахс текширув пунктига яқинлашганида шубҳа уйғотмаслик учун полиция формасини кийган ва полиция нишонини таққан.

Ҳужум шиа зиёратчилар Арбайн байрами тугаётганини нишонлаётган бир пайтда содир этилди.