Эрон қўшни давлатларни огоҳлантирди

Эроннинг Ҳарг оролидаги нефт хавзаси.

Эрон Форс кўрфазидаги қўшни давлатларни агар Ғарб Эрон нефтига эмбарго жорий қилса, нефт экспорти ҳажмини кўпайтирмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Эроннинг ОПЕК ташкилотидаги вакили Муҳаммад Али Хатибий Қатарнинг “Шарқ” газетасига берган интервюсида, Теҳрон бундай чорани “дўстона” деб қабул қилмаслигини ва “рўй берадиган воқеалар учун ўша давлатлар масъул бўлишини” урғулади.

АҚШ Эроннинг ядровий дастури яровий қурол яратишга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.

Бу борада Эронга босимни кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқи давлатлари Эрон нефтига вақтинча эмбарго жорий қилишга келишиб олди.

Минтақада нефт энг кўп экспорт қиладиган Саудия Арабистони нефтга бўлган талабни қондиришга тайёр эканини аллақачон маълум қилган.